“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 22 апрель куни ўтказилади.

“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 22 апрель куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй (“Ўзкимёсаноат” АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.
Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2026 йил 22 апрель куни соат 14:00 да бошланиб, соат 15:00 гача давом этади.

КУН ТАРТИБИ:
1. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
4. “Ўзкимёсаноат” АЖ уставига ўзгартириш киритиш орқали уни янги таҳрирда тасдиқлаш.
5. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг янги таҳрирдаги “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.
6. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг янги таҳрирдаги “Ижроия органи (бошқаруви) тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.
7. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2026 йилга мўлжалланган “Акциядор кутилмаси”ни тасдиқлаш.
8. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025 йил молия-хўжалик фаолияти якунларини аудиторлик фаолиятининг миллий стандартига мувофиқ мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш.
9. Бошқарув раисининг молия, трансформация, ахборот технологиялари ва сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда хусусийлаштириш масалари бўйича биринчи ўринбосарини тайинлаш.
10. 2025 йил якунлари бўйича жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарувни баҳолаш воситаси (баҳолаш картаси) асосида тайёрланган ҳисоботини кўриб чиқиш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2026 йил 26 март ҳолатига ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2026 йил 16 апрель ҳолатига шакллантирилади.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари сўралади.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй. Телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98. E-mail: info@uks.uz


“Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши
30.03.2026 йил


Сўнгги янгилаш санаси: 30.03.2026