“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 30 июнь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй (“Ўзкимёсаноат” АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.
Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2025 йил 30 июнь куни соат 14:00 да бошланиб, соат 15:00 гача давом этади.
КУН ТАРТИБИ:
1. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг 2024 йил якунлари бўйича бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши, шунингдек, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш.
4. “Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгашининг 2024 йил якунлари бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.
5. 2024 йил якунлари бўйича жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
6. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2024 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.
7. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2024 йил учун йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш.
8. “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларининг амал қилиш муддатини узайтириш.
9. Кузатув кенгашининг мустақил аъзолари билан тузилган шартномаларга қўшимча келишувни тасдиқлаш.
Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2025 йил 10 июнь ҳолатига ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2025 йил 24 июнь ҳолатига шакллантирилади.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари сўралади.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98. E-mail: info@uks.uz
“Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши