«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 14 февраль куни соат 16:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй («Ўзкимёсаноат» АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.
КУН ТАРТИБИ:
1. «Ўзкимёсаноат» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. «Ўзкимёсаноат» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосарини тайинлаш.
Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2025 йил 21 январь ҳолатига ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2025 йил 10 февраль ҳолатига шакллантирилади.
Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2025 йил 14 февраль куни соат 15:30 да бошланиб, соат 16:00 гача давом этади.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари сўралади.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98. Э-маил: info@uks.uz
«Ўзкимёсаноат» АЖ кузатув кенгаши