“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 18 июль куни ўтказилади.

“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 18 июль куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй (“Ўзкимёсаноат” АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.
Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2025 йил 18 июль куни соат 14:30 да бошланиб, соат 15:00 гача давом этади.

КУН ТАРТИБИ:
1. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2024 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини белгилаш.
4. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг янги таҳрирдаги “Бошқаруви аъзоларига иш ҳақи ва рағбатлантириш тўловлари тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2025 йил 25 июнь ҳолатига ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2025 йил 14 июль ҳолатига шакллантирилади.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари сўралади.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98. E-mail: info@uks.uz

“Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши


Сўнгги янгилаш санаси: 26.06.2025