"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти сайтида жойлаштирилган маълумотлардан нусха олиш (оммавий ахборот воситаларида у ёки бу маълумотлардан ёки хабарлардан цитата келтириш) ушбу маълумотнинг манбаи кўрсатилган ҳолда рухсат этилади.
Бевосита сайтда жойлаштирилган маълумотлар, агар ахборотлар, ахборотлаштириш ва ахборотни сақлаш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан бошқа шартлар ўрнатилмаган бўлса, Жамиятнинг мулки ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган маълумотлар очиқ ҳолда берилиши мумкин бўлган маълумотлар турига кириб, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тижорат мақсадида фойдаланиладиган объект сифатида қараш мумкин эмас.
Сайтдан ташқаридаги ахборот ресурсларининг гиперҳаволаларига ўтилганда, интернет-фойдаланувчи порталдан чиқиб кетади. Сайт, ташқи ахборот ресурсларида жойлаштирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва долзарблигига, уларнинг таркибидаги маълумотларни янгилаш даврийлигига жавоб бермайди.
Сайтда жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланиш ёки ушбу хабарноманинг шартлари билан боғлиқ саволларингизни "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятининг Матбуот хизматига юборишингиз мумкин.
Жамият расмий веб-сайтида махфий, хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи, шунингдек шахсий, конфиденциал ёки чекланган фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотларни жойлаштириш қатъиян тақиқланган.
Бундай маълумотларга, жумладан, қуйидагилар киради:
Агар веб-сайтдаги қайсидир маълумотлар қонунчилик ҳужжатлари билан маҳфийлаштирилган ёки фойдалануви таъқиқиланган (чегараланган) ахборотнинг қаторига кириши бўйича шубҳангиз бўлса, Жамият Матбуот хизматига хабар беришингизни сўраймиз.