«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти — Ўзбекистон Республикаси кимё корхоналарини бирлаштирувчи ягона комил корпоратив тизим. жамият кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш, инновацион ва маркетинг дастурларини тузади ва амалга оширади, ҳамда шулар орқали ҳам кимё соҳасининг барқарор ривожланиши учун шароит яратади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига 24 та ташкилот киради.
Жамият мақсадлари:
- Ўзбекистон кимё тармоғи маҳсулотларининг рақобатдошлигини таъминлаш;
- Мамлакатнинг бой хомашё заҳираларини чуқур қайта ишлаш;
- Ўз тадқиқотлари ва ишланмалари, ҳамда илғор хорижий технологияларни жалб этиш негизида чуқур илмий ва замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш;
- Тармоқда фаол ижтимоий сиёсат юритиш, жамият корхоналарининг меҳнат жамоаларига юқори иш ҳақи ва муносиб ижтимоий шароит яратиб бериш;
- Ишлаб чиқаришда экологик тозаликни таъминлаш, чиқиндисиз технологияларни ва атроф муҳитни сақлаш дастурларини жорий этиш.
Жамият вазифалари:
- Кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган ягона техника сиёсати ўтказиш, ресурсларни тежайдиган самарали технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш ва бутловчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш;
- Қишлоқ хўжалигининг минерал ўғитларга, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича кимёвий воситаларига, шунингдек иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари кимёвий маҳсулотларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини маркетинг тадқиқотлар асосида аниқлаш;
- Тармоқни ривожлантиришнинг кимё саноатини барқарор ривожлантиришга, рақобатбардошли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Хорижий ва маҳаллий инвесторларини жалб этган ҳолда кимё саноати корхоналарини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш;
- менежментнинг замонавий усулларини эгаллаган ва бозор шароитларида самарали ишлашга қодир бўлган муҳандис-техник ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
Сўнгги янгилаш санаси:
16.05.2024