“Ўзкимёсаноат” АЖ ягона акциядорининг 30.06.2016 йилдаги қарори билан жамият 30.06.2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 11.02.2016 йилдаги 02-02/1-187-сон баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексига риоя қилишни ўз зиммасига олганлигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 20-моддасига мувофиқ Сизга қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган «Ўзкимёсаноат» АЖ маълум қиладики, «Ўзкимёсаноат» АЖ акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор асосида чиқарилган акциялар (рўйхатга олиш рақами П0315-15 22.02.2022 йил) тўлиқ 100 фоиз ёки 330 226 032 дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар жойлаштирилмади.