“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 23 декабрь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй (“Ўзкимёсаноат” АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.
Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2025 йил 23 декабрь куни соат 14:00 да бошланиб, соат 15:00 гача давом этади.
КУН ТАРТИБИ:
1. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
4. “Ўзкимёсаноат” АЖ уставига ўзгартириш киритиш орқали уни янги таҳрирда тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг янги таҳрирдаги “Ижроия органи тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.
5. “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарнинг 2024 йил 31 декабрда якунланган йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботларининг Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига мувофиқ (МҲХС) аудити бўйича “KPMG” компаниясининг аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.
6. “Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши аъзоларининг жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.
Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2025 йил 28 ноябрь ҳолатига ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2025 йил 17 декабрь ҳолатига шакллантирилади.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари сўралади.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98. E-mail: info@uks.uz
“Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши