Жамият акциядорларининг 2024-йил 5-сентябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида жамият акциядори — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли умумий номинал қиймати 25 439 825 260 сўм бўлган 22 218 188 дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий акцияларни қисқартириш (бекор қилиш) йўли билан жамиятнинг устав фондини 3 352 228 756 080 сўмдан 3 326 788 930 820 сўмга камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: АҚШнинг Пердю давлат тадқиқот университети олимлари кўп марталик “биопластик” ишлаб чиқариш механизмларини яратиш устида иш олиб бормоқда.
2024-йил апрел ойида Мюнхен шаҳрида “Янги Ўзбекистон” университети ва ТУМ (Мюнхен техника университети) ҳамкорлигида ташкил этилган Биринчи халқаро таълим симпозиуми ҳамда университет ҳузуридаги Халқаро саноат маслаҳатлашув кенгашининг мантиқий давоми сифатида Германия ва Ўзбекистон саноат корхоналари, илмий ва таълим соҳалари вакиллари иштирокида навбатдаги халқаро форум ўтказилди.
Хитой, Жанубий Корея ва Япониядаги йирик ишлаб чиқарувчилар 2027 йилгача эскирган пиролиз қурилмаларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу минтақада этилен ишлаб чиқариш қуввати йилига 13,5 миллион тоннага қисқаришини англатади. Ушбу миқдор жаҳон ишлаб чиқариш ҳажмининг тахминан 8% ни ташкил этади.
2025-йил 23-октябр куни Белгиянинг Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Европада Ўзбекистон иқтисодиёти кунлари” бизнес-форуми доирасидаги расмий ташрифи чоғида NEXTCHEM компанияси (MAIRE Group таркибига кирувчи шўба корхона) ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ўртасида Ўзбекистонда углеродни ушлаш ва сақлаш (CCS) технологиясини жорий этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” ташаббуси ва ПҚ-330-сонли қарор мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, шунингдек “Инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга чуқур сингдириш йўлида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонда саноат тармоқларини диверсификация қилиш, ички хомашё ва ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек, импортга бўлган қарамликни камайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда кимё саноати алоҳида ўрин тутади. Хусусан, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган Маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги натижалар буни яққол тасдиқлайди.
Хабар бериб бораётганимиздек, мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини юқори савияда ташкил этиш мақсадида вазирлик ва идоралардан ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан ўрганиш ҳамда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва КОICA ҳамда янги ташкил этилаётган халқаро марказ учун илмий тадқиқотчилар танловини эълон қилади!
«Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарида содир бўлган муҳим воқеаларнинг ҳафталик дайжести ◾️25 ноябрдан 20 декабргача &laq...