Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларига тайёргарлик ишлари давом этмоқда

// 19.12.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (17.73 MB)

Хабар бериб бораётганимиздек, мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини юқори савияда ташкил этиш мақсадида вазирлик ва идоралардан ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан ўрганиш ҳамда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ масъул ходимлари томонидан жойларда тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур Фармон ижроси доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи вакиллари пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги “Абдулла Қодирий”, “Катта Қани”, “Қўрғонтепа”, “Нишабариқ”, “Ватан”, “Ўткир”, “Фозилтепа”, “Бирлик”, “Кўксарой” ҳамда “Истироҳат” маҳалла фуқаролар йиғинларида “маҳалла еттилиги” тизими ходимлари томонидан хонадонларнинг ГПС координаталарини махсус ахборот тизимига киритиш жараёнлари юзасидан маҳалла раислари ва мутасаддилар билан таҳлиллар ўтказдилар.

Маҳаллалардаги фаолият давомида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда жараён самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилмоқда.


 


Сўнгги янгилаш санаси: 19.12.2025