Яхшилик вақт, макон, замон танламайди. Ўзгалар саломатлиги, тақдирига бефарқ бўлмаслик меҳр-оқибат намунасидир. Қон донорлари касаллик, бахтсиз ҳодиса натижасида ҳаёти хавф остида қолган беморларга беғараз ёрдам кўрсатадиган ана шундай саховатпеша инсонлар сафида.
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022-йил 27-апрелдаги КҚ-340-ИВ-сонли Қарорига асосан Олий Мажлис Сенати, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссияси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган "Гендер тенглик фаоли-2022" миллий танловининг "Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи (ташкилоти)" номинацияси бўйича "Деҳқонобод калий заводи" АЖ ғолиб бўлди.
“Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ лойиҳалаштириш институти ишга таклиф қилади: бош геолог, маркшейдер, геодезист, технолог, конструктор, иқтисодчи, бухгалтер.
“Навоийазот” АЖ бошқарув раиси бугун авто ва темир йўл транспорти цехлари ходимлари билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини ўрганди.
2016 январь-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида 2016 йилнинг январ-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 362,1 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Айни пайтда 23.2 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.
2015 йилнинг январ-декабрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2187,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 108%) ҳамда 185 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,6%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1234,38 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 942,72 минг тонна азотли ўғитлар, 148,42 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 143,24 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Жорий йилнинг 19-20-июн кунлари Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги “Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази”да Ҳудудий тармоқалараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Яқинда Токио шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония қўмитасининг 17- йиғилиши ўтказилди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ вакиллари ҳам иштирок этди.
Бугунги жараёнлар кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш билан бир қаторда ишлаб чиқаришда экологик тозаликни таъминлаш, чиқиндисиз технологияларни ва атроф муҳитни сақлаш дастурларини жорий этишни ҳам тақозо этади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ёшлар етакчилари билан учрашди. Унда жамият тизимидаги корхоналар раҳбарлари ҳам онлайн тарзда иштирок этишди.