Жорий йилнинг 19-20-июн кунлари Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги “Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази”да Ҳудудий тармоқалараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ярмарканинг асосий мақсади йирик тармоқ корхоналарига маҳаллий кичик ва хусусий бизнес корхоналари томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни етказиб беришда кооперация алоқаларини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Ушбу ярмарка қурилиш материаллари, тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, чарм-поябзал, кимё, нефт ва газ, машинасозлик, электротехника ҳамда фармацевтика саноати учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаларига ихтисослашган тармоқ ва ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларни янада мустаҳкамлаш билан бирга, кичик бизнес субектлари учун ҳам янада катта имкониятлар эшигини очади.
Хусусан, тадбирда 200 та корхона мингдан зиёд маҳсулоти билан иштирок этди.Таъкидлаш жоиз, саноат ярмаркасида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан 250 га яқин маҳсулотлар кўргазмалар орқали намойиш этилди.
Саноат кооперацияси доирасида тармоқ корхоналари томонидан маҳсулотлар сотиш ва сотиб олиш бўйича жами 28 та 165 млрд сўмлик шартномалар имзоланди.
Талаб юқори бўлган ва ўзлаштириш учун тавсия этилаётган импорт маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар билан салоҳиятли кичик бизнес тадбиркорлик субектларига батафсил ахборотлар берилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати