"Деҳқонобод калий заводи" АЖ миллий танловда ғолиб бўлди

// 24.07.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.53 MB)

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022-йил 27-апрелдаги КҚ-340-ИВ-сонли Қарорига асосан  Олий Мажлис Сенати, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссияси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган "Гендер тенглик фаоли-2022" миллий танловининг "Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи (ташкилоти)"  номинацияси бўйича "Деҳқонобод калий заводи" АЖ  ғолиб бўлди.

Бугун шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи К.Каромова томонидан ғолиблик дипломи ва эсдалик совғалари топширилди ҳамда гендер тенгликни таъминлаш борасида "Деҳқонобод калий заводи" АЖда амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 24.07.2023