2015 йилнинг якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

2015  йилнинг январ-декабрь  ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида  2187,5 млрд.  сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 108%) ҳамда 185 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,6%) ишлаб чиқарилди.

Соф ҳолда 1234,38  минг тонна  минерал ўғитлар, шу жумладан  942,72 минг тонна азотли ўғитлар, 148,42  минг тонна фосфорли ўғитлар ва 143,24 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ 2015 йил январь-декабрь ойларида  248,6 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди (прогноз 244,2 млрд.сўм).

2015 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари томонидан  222,9  млн.доллар   ҳажмида инвестициялар   ўзлаштирилди ва прогноз 122,6%-га бажарилди.

Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада тузилган шартномаларга биноан 208  млрд.сўмлик маҳсулот компания корхоналари томонидан сотиб олинди.

335 янги иш ўрни, шу жумладан касаначилик асосида 54 иш ўрни яратилди.

Худудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик жамиятларидаги мавжуд техникалар ёрдамида қишлоқ хўжалиги корхоналарига 2015 йил январь-декабрь ойлари давомида 53792,2  млн.сўмлик агрокимёвий хизматлар кўрсатилди. Жумладан, 8740,3   млн.сўмлик  478,9 минг тонна  компост тайёрланди ва сотилди, 380,9 минг тонна органик ва 622 минг тонна минерал ўғитлар фермер хўжаликлари экин майдонларига етказиб берилди. 1006,9  минг гектар  ғалла  ва пахта майдонларида минерал ўғитлар сепилиб,    суспензия  тадбирлари ўтказилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати