2016 январь-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида
2016 йилнинг январ-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 362,1 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Айни пайтда 23.2 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.
Соф ҳолда 210,6 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 173,08 минг тонна азотли, 22,23 минг тонна фосфорли ва 15,3 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.