“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан ўтказилаётган бизнес-форумнинг илк кунида Татаристон бош вазири ўринбосари, Саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигидаги делегация ва россиялик 30 дан ортиқ ишбилармонлар “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки фаолияти, резидентлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишишди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 2023-йил давомидаги фаолиятида коррупцияга қарши курашишга оид қилинган ишларнинг қай даражада самарали амалга оширилганлигини рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилинди
Ижтимоий тармоқларда ""Фарғонаазот" Ажда ёнғин содир бўлмоқда" мазмунидаги видеолар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан "Фарғонаазот" АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
«Ўзкимёсаноат» АЖда буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби, сўз мулкининг султони – Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазинадир” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
«Жаҳон саломатлик куни» муносабати билан «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналари хотин-қизлари учун 2022 йил 12 апрель куни «Саломатликни сақлаш ўз қўлимизда» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан сўнги йиллар давомида ёшларга жуда кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат стипендияси» таъсис этилди. Ушбу стипендия соҳиби бўлиш имконияти Тошкент кимё-технология институти ҳамда Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабаларига берилади.
ERP тизимини жорий этиш лойиҳаси менежери номзодига қўйиладиган талаблар ва вазифалари
"Ajinomoto" - 1909-йилда ташкил этилган корпорация бўлиб, озиқ-овқат, зираворлар, аминокислоталар ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири ҳисобланади.
Tashrifdan ko‘zlangan maqsad Texnopark infratuzilmasi va ishlab chiqarish salohiyati bilan tanishish, shuningdek, xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalarni qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha kompleks moliyaviy yechimlarni taqdim etishdan iborat.
"Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг бизнес эгалари ва экспортга ихтисослашган корхоналар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.