Ёнғин келтириб чиқарадиган оқибатлар мулк, инсон ҳаёти, саломатлигига хавф солади. Шу боис бундай кўнгилсиз ҳолатнинг олдини олиш энг самарали йўл ҳисобланади. «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» доирасида режа асосида корхона ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Хитойнинг Гонконг университети (CUHK) мутахассислари чой қўзиқорини ичимлигидан пластик муқобилини яратишди. Маҳсулот чой ва шакарни бактерия ва хамиртуруш билан ачитиш туфайли олинган. Натижада полимер типидаги бактериал целлюлоза ажратиб олинган. Тадқиқот муаллифларидан бири Нгай Тонинг таъкидлашича, ундан биологик парчаланувчи қадоқлаш сифатида фойдаланиш мумкин.
Индорама компанияси Suntory, ENEOS, Mitsubishi ва Neste компаниялари билан ҳамкорликда тижорат мақсадларида фойдаланиш учун дунёдаги биринчи био-ПЭТ идишни чиқаради. Идиш чиқинди яъни, ишлатилган ўсимлик ёғидан олинган сертификатланган био-параксилолдан тайёрланади.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Чирчиқ кимё индустриал технопаркида БCГ компанияси маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Нархларнинг бундай кўтарилишининг асосий сабаблари сифатида Тинч океани юзасининг исиши фонида об-ҳавога таъсир қилувчи Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ҳамда талаб ва таклифнинг умумий номутаносиблиги кўрсатилмоқда.
Учрашувда 2024 йил учун кутилган молиявий натижалар, EBITDA ва Debt/EBITDA кўрсаткичлари, евробондлар чиқариш режалари юзасидан фикр алмашилди.
Фавқулодда ҳолат вақт, жой танламайди. Ишлаб чиқариш жараёнидаги кўнгилсизликларнинг олдини олиш муҳим вазифа. Кутилмаган вазиятларда эса тўғри қарор қабул қилиш ва тезкорлик билан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.
«Cert Academy Group» халқаро тренинг ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур курсда ИСО 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқ коррупцияга қарши кураш чоралари, унинг келиб чиқиш сабаблари, жамият учун оқибатлари, шунингдек, антикоррупцион менежментнинг асосий терминлари ҳақида тушунчалар берилмоқда.
Маълумки, ҳар ойнинг сўнгги чоршанбаси юртимизда «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинган. Ушбу жамоатчилик лойиҳаси атроф-муҳит, экологияга бефарқ бўлмаган кимёгарларни ҳам эзгу мақсад атрофида бирлаштирди. Корхона ходимларига қулайлик яратиш мақсадида 2000 та велосипедга мўлжалланган махсус тураргоҳ ташкил этилган.
Илк маҳсулот тайёрланиб, синовдан муваффақиятли ўтди. Хитой ускуналари билан таъминланган мажмуага қўшимча қувватларни ўрнатиш кўзда тутилган.