«Ўзкимёсаноат» АЖда буюк бобокалонларимиз хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

// 13.02.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.94 MB)

«Ўзкимёсаноат» АЖда буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби, сўз мулкининг султони – Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазинадир”  шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти, ижро аппарати ходимлари, шунингдек, масофадан туриб онлине равишда тармоқ корхоналари вакиллари ҳам иштирок этишди. Шунингдек, тадбирга Ўзбек миллий академик драма театридан элимиз севган санъаткорлар – Рихситилла Абдуллаев ва Нигина Анарбаевалар ташриф буюришди. 

Маънавий-маърифий тадбир давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ ижро аппарати ходимлари ҳамда тармоқ корхоналари вакиллари томонидан буюк аждодларимизнинг бебаҳо ижод намуналари асосида тайёрланган бадиий чиқишлар, куй ва қўшиқлар ижро этилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 20.02.2023