Хушхабар - “Ўзкимёсаноат” АЖнинг ўз тизимида коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти юқори баҳоланди

// 29.03.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (444.65 KB)

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 2023-йил давомидаги фаолиятида коррупцияга қарши курашишга оид қилинган ишларнинг қай даражада самарали амалга оширилганлигини рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилинди.

Аҳамиятлиси, “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди ва Жамият 90 балл билан “яхши” натижани қўлга киритди. 

“Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида биринчи раҳбарларнинг иродаси намоён қилиниб, ходимлар ва кенг жамоатчилик билан коррупцияга қарши курашишда тизимли мулоқот йўлга қўйилган” дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабарида. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ коррупцияга қарши курашишда тизимли ишларини жадал давом эттиради!

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 09.10.2024