Қозон банки" ИТТБ МЧЖ делегацияси "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркига ташриф буюрди

// 14.11.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (690.8 KB)

Қозон банки" ИТТБ МЧЖ делегацияси ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркига ташриф буюрди

"Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркига Иқтисодий тараққиёт тижорат банки "Қозон банки" делегацияси амалий ташриф билан келди.

Ташрифдан кўзланган мақсад Технопарк инфратузилмаси ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан танишиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс молиявий ечимларни тақдим этишдан иборат.

Учрашувда хорижий инвесторларнинг молиялаштириш ва банк хизматларига бўлган эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф якунлари бўйича бир қатор индивидуал маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди, унинг доирасида хорижий инвесторлар, "Чирчиқ" технопарки резидент корхоналарининг таъсисчилари ҳамкорликнинг мумкин бўлган шартларини батафсил муҳокама қилишлари мумкин бўлади.


Сўнгги янгилаш санаси: 14.11.2025