«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Акобир Хакимович Тўхтаев «Саноат корхоналарида трансформация жараёнларини самарали бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ҳузуридаги илмий кенгаш қарорига асосан иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлди.
“Максам-Чирчиқ” АЖ ишчи ходимлари “Яшил макон” лойиҳасини амалга оширишда жонбозлик кўрсатишмоқда.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, ушбу эзгу амалда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, яшил табиат ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Хон атлас” фестивали ўтказилмоқда. Ушбу фестивал доирасида “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Миллий қадрятларимиз – миллат кўзгусидир” мавзусида чорлов ташкил этилди.
Жорий йилнинг 18-апрел куни "Махам-Чирчиқ" АЖда "Аёл ва баҳор" кўрик-танлови ўтказилди
Бугун "Қўнғирот сода заводи" МЧЖ ҚКда "Ойнинг энг яхши ходимлари" номинациясининг навбатдаги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Қадриятлар ойлиги” доирасида Талабалар фестивали ўтказилди. Фестивалда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда нуронийлар иштирок этишди.
“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК ёш ишчи-ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрли ташаббусларни илгари сурмоқда.
Бугунги кунда “Деҳқонобод калий заводи” АЖда хорижий тилларни ўрганишни кенг тарғиб қилиш, оммалаштириш ҳамда бу борада ходимларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида бир қатор ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Айни кунларда пойтахтимизда “Миллий қадриятлар сайли” адабий-маърифий ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.