Ҳашар анча йиллардан буён сақланиб келаётган, инсонларни бир мақсад йўлида бирлашишга, юрт равнақи ва фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшишга чорлайдиган миллий анъаналаримиздан бири.
Маълумки, 16-18-март кунлари Наврўз байрами муносабати билан бутун республикамизда “Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки” шиори остида умумхалқ ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Худди шундай “Ўзкимёсаноат” АЖ масъуллари ва ходимлари ҳам ушбу ҳашарда фаол иштирок этишмоқда ва эрта тонгдан Жамият биноси ва ҳовлисини ободонлаштиришмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати