“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда “Яшил макон” лойиҳаси олиб борилмоқда

// 20.11.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (311.72 KB)

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳатларнинг бир қисми мамлакатда экологик ҳолатни барқарорлаштириш, ҳар бир ҳудудда яшил маконларни ташкил қилишга қаратилмоқда. 

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан эса жойларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини оммалаштириш мақсад қилинган. Шу муносабат билан “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда лойиҳа доирасидаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Куни кеча жамият ҳудудида сувсизликка чидамли, чўл тупроғига мос 5000 туп шумтол  дарахти экилди. Бундан ташқари, ноябр охирига қадар 35000 туп саксовул экилиши режалаштирилган. 

Ҳудудни яшил маконга айлантиришда корхонанинг барча бўлим ва цехларидан фаоллар иштирок этмоқда.

"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ Матбуот хизмати

 


Сўнгги янгилаш санаси: 26.12.2023