Ёш ишчи-ходимлар учун инглиз тили бўйича ўқув курслари бошланди

// 17.04.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (621.73 KB)

“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК ёш ишчи-ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрли ташаббусларни илгари сурмоқда. 

Ишчи-ходимларни хорижий тилларни ўрганишга рағбатлантириш мақсадида  корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан  инглиз тили дарслари ташкил этилди. Ҳозирда корхонада хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшлар ва тажрибали ўқитувчилар таълим бериши учун керакли шарт-шароитлар яратилмоқда. 

Машғулотларнинг дастлабки кунларида 20 дан ортиқ ёшлар иштирок этди ва хоҳловчилар сони ортиб бормоқда.

Яқин кунларда рус тили бўйича ҳам машғулотлар ташкил этиш режалаштирилган. 

“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 17.04.2024