​Денгиз ўтларидан олинган моддалар бозори чаққон бўлиши кутилмоқда

// 20.03.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (223.16 KB)

Strategy Partnersконсалтинг компанияси жигарранг денгиз ўтларидан олинадиган табиий полисахаридлар, яъни алганитлар бўйича тадқиқот ўтказди. Ушбу модда озиқ-овқат, фармацевтика, тўқимачилик ва қоғоз саноати, косметология ва қишлоқ хўжалигида қўлланилади.

Алганитлар қуюқлаштирувчи ва стабилизатор вазифасини бажариши, дори воситаларини инсон танасига етказиши ёки боғловчи восита ўрнида ишлатилиши мумкин. 

Умуман олганда, бу модда эмас, балки олтиндир. 2024 йилда жаҳон алганит бозори 0,79 миллиард долларга баҳоланмоқда ва бу маҳсулот йил давомида тахминан 53 минг тонна ишлаб чиқарилган.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 25.03.2025