Жорий йилнинг ўтган январ ойида "Ўзкимёсаноат" Акциядорлик жамияти ҳамда тармоқ корхоналарида бўлин ўтган воқеа ва тадбирларни эслаймиз.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида “Коррупсияга қарши кураш” мавзусида бўлиб ўтган жами 30 соатлик малака ошириш курсини муваффақиятли якунлашди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2022 йил давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзкимёсаноат» АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков шу ҳақида маълумот берди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизматлари томонидан 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан республикамизда коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс-назорат тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонига мувофиқ кимё саноати корхоналарида ҳам мазкур тизим йўлга қўйилганлиги алоҳида таъкидланди.
Бугун City Palace мехмонхонасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимига кирувчи “Jizzax Plastmassa” АЖ Устав капиталидаги акцияларининг бирламчи оммавий таклифини (IPO) ўтказиш юзасидан расмий маросим ташкил этилди.
2016 йилнинг январ-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 576,6 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,3%) ҳамда 51,1 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 110,9%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 328,46 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 266,1 минг тонна азотли ўғитлар, 35,9 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 26,46 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2016 йилнинг январ-июнь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1237,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 106,2%) ҳамда 107,2 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 88,1%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 667,8 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 529,6 минг тонна азотли ўғитлар, 81,8 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 56,5 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Жорий йилнинг 16-17-октябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Оқ қуш" мажмуасида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда. Ушбу муҳим тадбир саноат соҳасидаги йирик тармоқ корхоналари ва маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги инвестиция ва лойиҳаларни режалаштиришга қаратилган.
Пойтахтимизда “Маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш” мавзусидаги "Uzbek Import Fair 2025" I-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.