“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида бўлиб ўтган жами 30 соатлик малака ошириш курсини муваффақиятли якунлашди.
Бир ҳафта давомида ходимларга коррупцияга қарши муросасизлик маданиятини шакллантириш, давлат хизматчисининг одоб-ахлоқи ва маданияти, давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг бартараф этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари мавзусида маърузалар ўтилди.
Олинган билимлар жамиятда коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишига ишонч билдирилди.