2016 йилнинг I чораги якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

2016 йилнинг январ-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 576,6 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,3%) ҳамда 51,1 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 110,9%) ишлаб чиқарилди.

Соф ҳолда 328,46 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 266,1 минг тонна азотли ўғитлар, 35,9 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 26,46 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ 2016 йил январь-март  ойларида  65,44 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди (ўсиш суръати 106,6%).

2016 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари томонидан  42,9 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди ва прогноз 108,8%-га бажарилди.

Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада тузилган шартномаларга биноан 89,21 млрд.сўмлик маҳсулот компания корхоналари томонидан сотиб олинди (прогнозга нисбатан 120,7%).

338 янги иш ўрни, шу жумладан касаначилик асосида 9 иш ўрни яратилди.

Худудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик жамиятларидаги мавжуд техникалар ёрдамида қишлоқ хўжалиги корхоналарига 2016 йил январь-март ойлари давомида 8570,7 млн.сўмлик агрокимёвий хизматлар кўрсатилди. Жумладан, 37,8 минг тонна компост тайёрланди ва 256,4 млн.сўмлик 27,2 минг тонна компост сотилди. 121,4 минг тонна органик ва 137,5 минг тонна минерал ўғитлар фермер хўжаликлари экин майдонларига етказиб берилди. 967,17 минг гектар ғалла ва пахта майдонларида минерал ўғитлар сепилиб, суспензия тадбирлари ўтказилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати”