Январ ойида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида бўлиб ўтган муҳим воқеалар

// 01.02.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (305.7 KB)

Жорий йилнинг ўтган январ ойида "Ўзкимёсаноат" Акциядорлик жамияти ҳамда тармоқ корхоналарида бўлин ўтган воқеа ва тадбирларни эслаймиз.

  • 2023-йилда ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича “Навоийазот” АЖ энг намунали ташкилот деб топилди. 
  • “Навоийазот” АЖ фаолияти ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканалида махсус репортаж намойиш этилди. 
  •  “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК ёшлари “Заковат” интеллектуал турнирининг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллашди.
  •  "Деҳқонобод калий заводи" АЖ фаолияти ҳақида “Қашқадарё МТРК” телеканалида махсус репортаж намойиш этилди.
  •  “Ўзкимёсаноат” АЖда  “Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 
  •  “Ўзкимёсаноат” АЖда Техник қўмитанинг 4-йиғилиши бўлиб ўтди.
  • “Навоийазот”АЖда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. 
  • Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент филиали талабаси “Узбекистан ГТЛ” стипендияси соҳибаси бўлди. 
  • “Махам-Чирчиқ” АЖнинг  ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва  маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратишда қилинган ишлар бўйича йил сарҳисоблари эълон қилинди.
  • “Ўзкимёсаноат” АЖда “Қон топшир, ҳаёт инъом эт” донорлик акцияси бўлиб ўтди.
  • Кимё гирлс Республика кимё олимпиадаси учун рўйхатдан ўтиш бошланди. 
  • “Ўзкимёсаноат” АЖда Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 01.02.2024