Матбуот маркази

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 29 март санасидаги савдо якунлари

// 29.03.2022

Жорий йилнинг 29 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 18828 тонна 56389,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 28 март куни 56032,2 млн. сўмлик 18896 тонна минерал ўғитлар сотилган.


Хорижий ОАВ биз ҳақимизда

// 29.03.2022

“Деловая Россия” журналининг №1-2|2022 сонида «Ўзкимёсаноат»: саноат кимёси инноваторлари” сарлавҳаси остида мақола чоп этилди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда жамият томонидан ишлаб чиқаришни янада диверсификация қилиш, саноатга инновацион технологияларни кенг жорий қилиш, юқори қўшимча қийматга эга кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилган.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 28 март санасидаги савдо якунлари

// 28.03.2022

Жорий йилнинг 28 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 18896 тонна 56032,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 25 март куни 65272,3 млн. сўмлик 19807 тонна минерал ўғитлар сотилган.


КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

// 28.03.2022

Жорий йилнинг 25 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари иштирокида коррупцияга қарши курашиш соҳасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.


БИРИНЧИ ТОШКEНТ ХАЛҚАРО ИНВEСТИЦИЯ ФОРУМИ ЯКУНИ БЎЙИЧА «ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖ НАТИЖАЛАРИ

// 26.03.2022

Жорий йилнинг 24-25 март кунлари пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг инвестицион имкониятларини намойиш қилиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган мазкур форумда «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан мамлакатимиз кимё саноатини жадал ривожлантириш, соҳанинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, янги истиқболли лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шу билан бирга соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш юзасидан қатор хорижий компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказилди.