КИМЁ СОҲАСИДА МАГИСТРАТУРА ВА PhD УЧУН ТЎЛИҚ ГРАНТЛАР

// 17.03.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (241.15 KB)

Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва “Ўзкимёсаноат” АЖ  магистратура (1 та ўрин) ва докторантура (PhD, 3 та ўрин) йўналишларида барча харажатлар қопланган ҳолда Жанубий Кореянинг етакчи университетида таҳсил олиш учун танлов эълон қилади!

  • Барча харажатлар қопланади (шартнома, турар жой, авиачипта ва стипендия)
  • Энг илғор илмий лабораторияларда тадқиқот олиб бориш имконияти
  • Халқаро даражадаги илмий тажриба ва инновацион билимлар
  • Ташкилот томонидан кафолатланган иш ўрни

Ўқишни муваффақиятли тамомлаган иштирокчилар янги ташкил этилаётган Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти – Кимё технология инновация марказида фаолиятларини давом эттириш имкониятига эга бўладилар!

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2025-йил 16-апрелдан 7-майга қадар

Қўшимча маълумот олиш ва ҳужжат топшириш учун:

Телефон: (+998) 90 003-55-22
E-mail: empark@krict.re.kr    u.tillabaeva@uks.uz

Бу – келажагингиз учун ноёб имконият!


Сўнгги янгилаш санаси: 18.03.2025