Учтепа тумани ҳудудида жойлашган таълим муассасалари ҳолати ўрганилди

// 14.03.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (540.64 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-мартдаги Ф-18-сонли фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари С.Мирзаев, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари А.Курбанов ҳамда Учтепа тумани ҳокими ўринбосарлари ҳамроҳлигида мазкур туман ҳудудида жойлашган умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасаларининг ҳолатлари ўрганилди.

Тумандаги 365 ва 469-сонли мактабгача таълим муассасалари биносининг фасад қисми ва хоналари таъмирталаблиги, эшик-ромларининг янгисини ўрнатиш, замонавий шарт-шароитларни яратиш зарурлиги аниқланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан ушбу мактабгача таълим муассасаларини капитал таъмирлашда моддий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Туман ҳокимлиги вакиллари билан пудратчи корхоналарни аниқлаш бўйича вазифалар белгиланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 14.03.2025