Полимер ўргимчак тўрлар робототехника учун янги имкониятлар очади

// 18.03.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (114.19 KB)

Эстониядаги Тарту университети олимлари ўргимчакларнинг тўр тўқиш қобилиятидан илҳомланиб, уни роботларга ўтказишди. Уларнинг ғояси машиналарга муайян вазифаларни ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри иш пайтида полимер толаларидан турли тутқичлар ва вақтинчалик ҳаракат йўлларини яратишга имкон берди.

Хусусан, бундай ўргимчак-робот синган шишали тўсиқни унинг устига полимер туннел тўқиш орқали осонгина енгиб ўтишга муваффақ бўлди. Шунингдек, ўзи чўзилган толали тутқич туфайли мўрт гулни сиртдан кўтарди. Шуниси эътиборга лойиқки, сунъий тўр тефлон, мойли шимгич ва мум билан қопланган ўсимлик барглари каби бутунлай бошқа сиртларга ёпишиб олишга қодир.

Таъкидлаш жоиз, бундай роботларнинг ноодатий хусусиятларидан қурилишда, қутқарув операциялари пайтида, офат зоналарида ишлашда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин. 

Полимер ўргимчак тўри туфайли улар осонгина турли хил кесиб ўтиш жойлари, кўприклар ва вақтинчалик конструкцияларни яратишга қодир, бу эса бундай вазиятларда фойдали бўлиши мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 25.03.2025