Истеъмол чиқиндилардан қайта ишланган пластик қадоқларнинг жаҳон бозори 2024-йилда 19,35 миллиард долларни ташкил этди. 2025-йилда бозор 21,28 миллиард долларга баҳоланмоқда ва 2034-йилга келиб йилига ўртача 10,4% ўсган ҳолда 51,84 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Ушбу маълумотлар Преcеденcе Ресеарч агентлигининг сўнгги тадқиқотида келтирилган.
Ўтган йилда бозорнинг катта улуши 35,52% билан Шимолий Америкага тўғри келиб, 6,23 миллиард долларни ташкил этган.
Хабарларга кўра, атроф-муҳит ҳақида хабардорликнинг ўсиши ва барқарорлик ҳақидаги хавотирлар АҚШда экологик тоза қадоқлаш ечимларига бўлган талабни оширмоқда.
Бундан ташқари, пластик чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлашни рағбатлантиришга қаратилган тартибга солиш ташаббуслари бозорни шакллантирмоқда.
Европа 24,41%, Лотин Америкаси 6,06%, Яқин Шарқ ва Африка 3,42%, Осиё-Тинч океани минтақаси эса бозорнинг 30,59 фоизини эгаллайди. Айнан Осиё-Тинч океани минтақаси прогноз қилинаётган даврда энг тез ўсишга эга бўлади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати