Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 28 декабрдаги ПҚ-67-сон қарори ижроси доирасида «Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти – Кимё технология инновация марказини ташкил этиш» инвестиция лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, ушбу илмий марказ фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда унинг салоҳиятини ошириш бўйича 7 млн.
Бугун мамлакатимиз кимё саноати тарихида илк бор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан 2021 йил бошидан буён ишлаб чиқарилаётган азотли минерал ўғитлар миқдори физик ҳолда 3 млн. тоннадан ортди. Натижада республика қишлоқ хўжалиги тўлиқ ва ўз вақтида минерал ўғитлар билан таъминланди ҳамда мамлакатимиз экспорт салоҳияти ошишига муносиб хисса қўшилди.
Инсониятнинг азалдан кимёвий ҳодисалар орқали оламшумул кашфиётлар яратгани тарихдан бизга яхши маълум. Кимёнинг дастлабки ривожланиш давридаги фикрлар, тасаввурлар, тадқиқотларни ўрганишда ўзбек олимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Бинобарин, она заминимизда кимё фани ва саноатини ривожлантириш учун бебахо имкониятлар мавжуд. Қолаверса, хилма-хил фойдали қазилмалар, арзон энергия манбаи бўлмиш гидроресурслар, бой табиий хомашё захираси кимё соҳасининг шаклланиши ва тараққий этишида мухим асос бўлиб хизмат қилмокда.
Углерод элементининг кимёвий хоссалари йиллар давомида кўплаб тадқиқотлар мавзуси бўлиб келган. Бу соҳадаги кузатишлар бизни Ердаги ҳаёт эволюцияси сирларини, шунингдек, унинг коинотнинг бошқа жойларида ривожланиш имкониятларини тушунишга ундайди.
Нидерландиянинг Koppert Cress ферма хўжалиги ҳаво ва электр энергиясидан махсус жиҳозлар ёрдамида олинган аммиакдан минерал ўғит сифатида фойдаланишни бошлади.
Матбуот учун маълумот Кимё саноати корхоналарини 2021 йилгача ривожлантириш дастурига биноан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви томонидан амалдаги қувватлар самарадорлигини ошириш ва барқарор ишлашини таъминлаш, энергия сарфини қисқартириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган ишларни амалга ошириш қаторида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларни амалга оширилиши жадаллаштирилди.