Мамлакатимиз кимё саноати тарихида илк бор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган азотли минерал ўғитлар 3 млн. тоннадан ортди

// 24.12.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (51.93 KB)

Бугун мамлакатимиз кимё саноати тарихида илк бор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан 2021 йил бошидан буён ишлаб чиқарилаётган азотли минерал ўғитлар миқдори физик ҳолда 3 млн. тоннадан ортди. Натижада республика қишлоқ хўжалиги тўлиқ ва ўз вақтида минерал ўғитлар билан таъминланди ҳамда мамлакатимиз экспорт салоҳияти ошишига муносиб хисса қўшилди.

Ушбу кўрсаткичларга эришишда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилган ҳамда ўтган йили “Навоийазот” корхонасида фойдаланишга топширилган янги замонавий азот кислотаси ва аммиак-карбамид ишлаб чиқариш лойиҳаларининг босқичма-босқич лойиҳавий қувватларга олиб чиқилиши, тизимдаги ўзгаришлар ва давлатнинг амалий кўмаги ҳисобига корхоналарда маблағларнинг пайдо бўлиши эвазига ўз вақтида ва сифатли капитал таъмирлаш ишларининг олиб борилиши ҳамда ускуналарнинг модернизациясини амалга оширилиши ҳам хисса қўшди.

Ишлаб чиқарилаётган барча турдаги минерал ўғитлар савдоси ички бозор учун Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси орқали амалга оширилмоқда. Истеъмолчиларга етказиб берилаётган минерал ўғитлар сифатига эса корхоналар томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати