Қизиқарли кимё: космосда метил катион

// 14.11.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.07 MB)

Углерод элементининг кимёвий хоссалари йиллар давомида кўплаб тадқиқотлар мавзуси бўлиб келган. Бу соҳадаги кузатишлар бизни Ердаги ҳаёт эволюцияси сирларини, шунингдек, унинг коинотнинг бошқа жойларида ривожланиш имкониятларини тушунишга ундайди.

Халқаро олимлар жамоаси NASAнинг  Жеймс Уэбб космик телескопи ёрдамида олинган суратни эълон қилди. Расмда янги, илгари кузатилмаган углерод бирикмаси - метил катион (CH3+) аниқланган. Заррача юлдуз тизимида биздан - Орион туманлигидан тахминан 1350 ёруғлик йили узоқлигида жойлашган. 

Космик ультрабинафша нурланиш аксарият органик тузилмаларга ҳалокатли таъсир кўрсатади. Бироқ, олимлар бу энергия метил катионининг ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнашини тахмин қилмоқдалар. Ҳосил бўлгач, ион кейинги кимёвий реакцияларга киришади, натижада янада мураккаброқ углерод молекулалари - ҳаёт излари ҳосил бўлади.

Метил катион бирикмаси (CH3+)  водород билан нисбатан ёмон реакцияга киришади, лекин бошқа моддалар билан осон таъсирланади ва тирик организмлар учун зарур бўлган мураккаброқ углерод асосидаги молекулаларнинг шаклланишини келтириб чиқаради.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 14.11.2024