Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” ташаббуси ва ПҚ-330-сонли қарор мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, шунингдек “Инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга чуқур сингдириш йўлида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
2025-йил 23-октябр куни Белгиянинг Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Европада Ўзбекистон иқтисодиёти кунлари” бизнес-форуми доирасидаги расмий ташрифи чоғида NEXTCHEM компанияси (MAIRE Group таркибига кирувчи шўба корхона) ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ўртасида Ўзбекистонда углеродни ушлаш ва сақлаш (CCS) технологиясини жорий этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида, Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз фаолиятини бошлади.
22-октябр — “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳам ушбу экологик ташаббусда фаол иштирок этди.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар янги босқичга кирди. Давлат сиёсатида шаффофлик, холислик ва масъулиятли бошқарувни таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг барча соҳаларида халқаро стандартларга мувофиқ тизимлар жорий этилмоқда.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Лойиҳа RIKEN илмий-тадқиқот маркази ва Токио университети тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилди. Уларнинг таъкидлашича, ишланма океанларнинг ифлосланишига қарши ҳақиқий ютуқ.
Бугун пойтахтимиздаги CАЕх кўргазма мажмуасида “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Жорий йилнинг 19-июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖда Тошкент кимё-технология институтининг “Кимё ва озиқ-овқат саноати менежменти” бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ташкил этилди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: NASAнинг Curiosity марсаходи Марс юзасида ҳозиргача аниқланган энг узун занжирли органик молекулалар мавжудлигини аниқлади. NASA томонидан яқинда эълон қилинган ҳисоботда бир пайтлар кўл бўлган Гейл кратеридаги Кумберленд деб номланган чўққидан олинган тош намунаси таҳлили ҳақида сўз боради.
Мазкур форумда “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ, “Аммофос-Максам” АЖ, "Фарғонаазот" АЖ, "Биринчи резинотехника заводи" МЧЖ ХКларда фаолият юритаётган ёш кимёгар мутахассислар, шунингдек, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Янги Ўзбекистон университети талабалари - жами 200 нафар ёшлар иштирок этишмоқда.