Бугун пойтахтимизда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) билан бирга амалга оширилаётган “Ўзбекистонда Кимёвий технологиялар маркази салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида мастер-планнинг жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари, давлат идоралари, илмий-тадқиқот муассасалари, халқаро ташкилотлар ва хусусий сектор вакиллари иштирок этдилар.
Унда мазкур лойиҳанинг мамлакатимиз кимё саноатини трансформация қилиш ва илмий-техник салоҳиятни оширишга қаратилган муҳим қадам эканлиги таъкидланди.
Лойиҳанинг асосий мақсадлари ва режалари қуйидагилардан иборат:
Ушбу ташаббус, шунингдек, Корея Республикасига 10 нафар докторантура ва 12 нафар магистратура таълими учун муносиб номзодини юбориш ва уларнинг билим ва малакаларини оширишни назарда тутади. Ҳозирги кунда, 7 нафар докторант ва 11 нафар магистрант Кореянинг олий таълим муассасаларида таҳсил олишмоқда.
Тадбир иштирокчилари КОICА ва КRICТ билан амалга оширилаётган ҳамкорликни юқори баҳолашди, айтилишича, ушбу лойиҳа нафақат илмий ва ишлаб чиқариш соҳаларида, балки кадрлар тайёрлаш, технологиялар трансфери ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳаларида ҳам катта имкониятлар яратишини таъкидладилар.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати