Шанхай шаҳрида ўз ишини бошлаган 8-Хитой халқаро импорт кўргазмаси (CIIE 2025) доирасида Ўзбекистон Миллий стенди ўзининг бой саноат салоҳияти, миллий ҳунармандчилик анъаналари ва амалий санъат намуналарини кенг жамоатчиликка тақдим этмоқда.
Шайхонтоҳур туманида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу танлов жамият ҳаётининг турли соҳаларида фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи аёлларни аниқлаш, уларнинг меҳнатини эътироф этиш ҳамда ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Юртимизда ёшларга бўлган эътиборни кучайтириш, уларнинг фикрини эшитиш ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароит яратиш мамлакат тараққиётининг муҳим таркибий қисмига айланди.
Анжуманда 200 нафардан ортиқ мутахассис иштирок этмоқда, 10 дан зиёд йирик инвестиция лойиҳалари тақдим қилинмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖда мамлакатимизда турли тармоқларда импорт қилинадиган кимёвий маҳсулотларни таҳлил қилиш асосида, 2026 йилда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сон “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳри Учтепа туманида бириктирилган маҳаллаларда кенг кўламли ўрганиш ишлари олиб борилди.
2026 йил 15 январдан 28 февралгача мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади.
Коррупция – давлат тараққиётининг асосий кушандаси бўлиб, унинг давлат ва жамиятга етказадиган зарари бошқа жиноят турларига нисбатан анча кенг қамровлидир. Бу зарар нафақат моддий ёки маънавий талафотларда, балки кўпинча ўрнини қоплаб бўлмайдиган йўқотишларда ҳам намоён бўлади.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Германиянинг Sulzer компанияси полистирол материалларини кимёвий қайта ишлаш учун мўлжалланган EcoStyrene технологиясини ишга туширганини эълон қилди. Компания маълумотига кўра, ушбу технология турли хил ифлослантирувчи моддаларни ўз ичига олган полистирол чиқиндиларини қайта ишлаш имконини беради.
Бугун пойтахтимизда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) билан бирга амалга оширилаётган “Ўзбекистонда Кимёвий технологиялар маркази салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида мастер-планнинг жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.