Бугунги жадал ривожланиб бораётган глобаллашув даврида хорижий тилларни пухта эгаллаган кадрларга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Айнан шу муносабат билан “Деҳқонобод калий заводи” АЖда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ҳамда бу борада ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда корхона ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва ташаббусларини рўёбга чиқариш, муаммоларига ечим топиш ҳамда ёшларнинг таклиф ва лойиҳаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
"Максам-Чирчиқ" АЖда хотин-қизларнинг касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди.
11-феврал – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан “Максам-Чирчиқ” АЖ фаол хотин-қизлари иштирокида семинар ўтказилди.
“Қўнғирот сода заводи ” МЧЖ ҚКда фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятини юзага чиқариш, кимё саноати ривожига хизмат қиладиган инновацион таклиф ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ташкил этилди.
“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда хотин-қизларнинг касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
"Деҳқонобод калий заводи" АЖда "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдураҳмонова, Деҳқонобод тумани ҳоким ўринбосари М.Йўлдошева ва жамият ишчи-ходимлари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
"Деҳқонобод калий заводи” АЖ фаолиятининг очиқлиги, унинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мақсадида "9-декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" га бағишланган "Аксилкоррупция" ойлиги доирасида жамиятда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ да “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ билан биргаликда ходимларни замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда бошқариш, ходимларда корхонага нисбатан алоқадорлик ҳиссини янада ошириш, кимё саноати тармоғида ишчи-ходимлар ўртасида меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш мақсадида семинар-тренинг бошланди.
Бугун “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ҳамда “Навоиязот” АЖ ёшлари билан ўзаро дўстона учрашув бўлиб ўтди.