"Деҳқонобод калий заводи" АЖда "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдураҳмонова, Деҳқонобод тумани ҳоким ўринбосари М.Йўлдошева ва жамият ишчи-ходимлари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
"Деҳқонобод калий заводи” АЖ фаолиятининг очиқлиги, унинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мақсадида "9-декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" га бағишланган "Аксилкоррупция" ойлиги доирасида жамиятда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди.
“Қўнғирот сода заводи ” МЧЖ ҚКда фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятини юзага чиқариш, кимё саноати ривожига хизмат қиладиган инновацион таклиф ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ташкил этилди.
Бугун “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда корхона ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва ташаббусларини рўёбга чиқариш, муаммоларига ечим топиш ҳамда ёшларнинг таклиф ва лойиҳаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда хотин-қизларнинг касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
"Максам-Чирчиқ" АЖда хотин-қизларнинг касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди.
Йиғилишда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ҳамда техник ривожлантириш, стандартлаштириш бўйича мутахассислари иштирок этишди.
Азиз ОТМ талаба қизлари, бўлажак кимёгарлар! Биз мамнуният билан Республика Кимё Гирлс олимпиадасига иштирокчилар учун қабул очилганини эълон қиламиз!
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ да “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ билан биргаликда ходимларни замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда бошқариш, ходимларда корхонага нисбатан алоқадорлик ҳиссини янада ошириш, кимё саноати тармоғида ишчи-ходимлар ўртасида меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш мақсадида семинар-тренинг бошланди.
Бугун, Деҳқонобод туманида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Туман ҳокимлиги, “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ташаббуси билан Деҳқонобод тумани секторлар тизимидаги маҳаллалар ёшлари ҳамда завод ходимлари ўртасида футбол бўйича “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.