Жаҳолатга қарши маърифат

// 14.12.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (372.75 KB)

"Деҳқонобод калий заводи" АЖда  "Ўзкимёсаноат"  АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар  Абдураҳмонова, Деҳқонобод тумани ҳоким ўринбосари М.Йўлдошева ва жамият ишчи-ходимлари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида ибратли видеоролик қўйиб берилди, ундан ташқари оилада фарзанд тарбияси, уларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, китобхонликка жалб этиш ота-оналар зиммасидаги масъулиятли вазифа эканлиги айтиб ўтилди ҳамда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш хусусида сўз юритилди.

Давра суҳбати сўнгида таркибий бўлинма ва цехларда фаолият юритаётган хотин-қизларни мурожаатлари, таклифлари тингланди ва келгусида ечимига эътибор қаратилиши таъкидлаб ўтилди.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 26.12.2023