“Қўнғирот сода заводи ” МЧЖ ҚКда “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди

// 13.02.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (288.9 KB)

“Қўнғирот сода заводи ” МЧЖ ҚКда фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятини юзага чиқариш, кимё саноати ривожига хизмат қиладиган инновацион таклиф ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови  ташкил этилди.

Корхона ходимлари томонидан таклиф этилган лойиҳалар долзарблиги, муҳимлиги ва бугунги ишлаб чиқариш жараёнида иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига ижобий таъсир этиши билан ажралиб туради. 

Барча иштирокчилар тақдимоти билан танишган ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра: 

1-ўрин Ишлаб чиқариш техник  бўлими инновация сектори муҳандиси Ширазова Гулсанем
2-ўрин Корхона тез тиббий ёрдам бўлими фелдшери Тажимуратова Лаура
3-ўрин АДКФ цехи муҳандис оператори Ибраимова Дилнозалар эгаллади. 

Ғолиблар корхона ва касаба уюшма қўмитаси томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.

“Қўнғирот сода заводи ” МЧЖ ҚК Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 13.02.2024