"Қизилқум фосфорит комплекси" масъулияти чекланган жамиятида хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш мақсадида жорий йилнинг 21 июнь куни МЧЖ директори Фаррух Самадов ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси – хотин-қизлар кенгаши раиси Санобар Абдурахманова бошчилигида хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислигига сайлов ўтказилди.
Спорт — соғлом ҳаёт асоси. Жисмоний фаоллик нафақат саломатликни мустаҳкамлайди, балки жамоавий руҳни оширади, яхлитлик ва бирдамликни шакллантиради. "Ўзкимёсаноат кубоги" чемпионати айнан шу мақсадда ташкил этилди.
2050-йилга келиб дунёда водород (H2) ишлаб чиқариш ҳажми 2024-йилга нисбатан тахминан 80% га ошиб, 14,3 миллион тоннага етиши мумкин. Бунда H2нинг асосий қисми метанни буғли риформинг қилиш (SMR) усули орқали ишлаб чиқарилади.
2025-йилнинг январ-июн ойлари давомида кимё корхоналари томонидан 9,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу саноатдаги юқори динамик ўсиш мамлакатнинг агросаноат мажмуаси эҳтиёжларини қондириш билан бирга, экспорт имкониятларини ҳам янада кенгайтирмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖда Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими вакиллари, Осиё тараққиёт банкининг Жанубий Кореялик мутахассислари ҳамда “Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти” МЧЖ мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди.
Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари фаолияти жамият тараққиёти, давлат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқотни таъминлашда беқиёс аҳамият касб этмоқда. Янгиликларни ўз вақтида, аниқ ва холис равишда жамоатчиликка етказиш, долзарб масалаларни кенг ёритишда сиз азиз ОАВ ходимларининг хизмати беқиёс.
2024 йилда полимер эмульсиялари жаҳон бозорининг ҳажми 31 миллиард долларни ташкил этди. 2034 йилга келиб у 60 миллиард доллардан ошиб кетиши кутилмоқда. 2025 йилдан 2034 йилгача бўлган даврда бозор ҳар йили ўртача 6,73% ўсиши мумкин. Бу ҳақда PR агентлиги ўзининг сўнгги ҳисоботида маълум қилди.
Мазкур ташаббус ходимлар соғлиғини мустаҳкамлаш, юқумли касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2025 йилда азотли ўғитларнинг жаҳон бозори ҳажми 135,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. 2034-йилга келиб у 5,7% ўртача йиллик ўсиш суръати билан 223,4 миллиард долларгача ўсиши мумкин. Бу ҳақда Precedence Research агентлиги ўз тадқиқотида маълум қилди.
Бугунги глобаллашув даврида терроризм ва диний экстремизм инсоният хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. “Ўзкимёсаноат” АЖда Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари иштирокида “Терроризм ва диний экстремизм — давр муаммоси” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.