“Ўзкимёсаноат” АЖда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Россия Федерацияси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасида назорат федерал хизмати ҳузуридаги “Эпидемиология марказий илмий-тадқиқот институти” ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ходимлар учун профилактик тиббий кўрик ташкил этилди.
Профилактик кўрикка мобил клиника, тор йўналишдаги малакали шифокорлар, шунингдек, лаборатория мутахассислари жалб этилди. Тиббий текширув давомида 150 нафар ходимларнинг соғлиғи ҳолати атрофлича ўрганилди, уларнинг умумий саломатлик кўрсаткичлари баҳоланди, зарур тиббий тавсиялар берилди ҳамда индивидуал профилактик чоралар тўғрисида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди. Мазкур ташаббус ходимлар соғлиғини мустаҳкамлаш, юқумли касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати