Азотли ўғитлар жаҳон бозори 2034-йилга бориб 223,4 миллиард долларга етиши мумкин

// 16.06.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (10.72 MB)

2025 йилда азотли ўғитларнинг жаҳон бозори ҳажми 135,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. 2034-йилга келиб у 5,7% ўртача йиллик ўсиш суръати билан 223,4 миллиард долларгача ўсиши мумкин. Бу ҳақда Precedence Research агентлиги ўз тадқиқотида маълум қилди.

2024-йилда минтақавий етакчи — Осиё-Океания минтақаси (АТР) бўлди — бозорнинг 67,3 фоизи шу ҳудуд ҳиссасига тўғри келган. Пул ифодасида бу ҳажм 86,2 миллиард долларга тенг деб баҳоланган, 2034-йилгача эса 150,4 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда. Дунёдаги энг катта аҳоли ва қишлоқ хўжалигига боғлиқ бўлган кўплаб иқтисодиётлар АТРда жойлашгани ўғитларга бўлган талабнинг ўсишига асосий сабаб бўлмоқда.

Шимолий Америка 11,64% улуш билан жаҳон рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. Ундан кейин Европа (8,46%), Лотин Америкаси (7,75%) ва Яқин Шарқ ҳамда Африка давлатлари (4,83%) келмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 16.06.2025