Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Сизларни 27-июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклаймиз!
Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари фаолияти жамият тараққиёти, давлат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқотни таъминлашда беқиёс аҳамият касб этмоқда. Янгиликларни ўз вақтида, аниқ ва холис равишда жамоатчиликка етказиш, долзарб масалаларни кенг ёритишда сиз азиз ОАВ ходимларининг хизмати беқиёс.
Жасорат, масъулият, адолатпарварлик, ҳалоллик — бугунги замонавий журналистнинг ажралмас фазилатлари. Меҳнатингиз орқали жамиятда шаффофлик, холислик ва очиқлик мезонлари мустаҳкамланиб бормоқда.
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Қаламингиз доимо ўткир, ижодингиз сермаҳсул бўлсин!
“Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси