Очилиш маросимида Тошкент кимё-технология институти ректори Б.Ш.Усмонов кириш сўзи билан очиб бериб, барча иштирокчиларга ва ҳамкор ташкилотларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Полшанинг импорт ва экспорт билан шуғулланувчи «CENZIN» компанияси Президенти ва бош ижрочи директори Роберт Вардак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «CENZIN» компанияси томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кимё махсулотларига нафақат Полшада балки Европа, Африка ҳамда Жанубий Америка мамлакатларида ҳам қизиқиш ва талаб юқори эканлиги маълум қилинди. Қолаверса, компания саноат учун зарур бўлган техник ускуналар ва бутловчи қисмларни хорижий давлатлардан юртимизга келтириб бериш бўйича ҳам ўз таклифларини бидирди. Учрашув давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «CENZIN» компанияси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан музокаралар ўтказилди.
“Ўзкимёсаноатлойиҳа” акциядорлик жамияти раҳбар ва ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбири ўтказилди. Ташкилот ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда ZF-UZ-VAC 2001 номли Хитой-Ўзбек вакцинаси ҳамда АҚШдан келтирилган “Moderna” вакцинасидан фойдаланилди.
Учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси раиси Э.Акунбеков билан музокалар олиб борди. Тадбир давомида Қирғизистон Республикасига минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мадридда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов Испания саноат, савдо ва туризм вазирлиги Давлат котиби Шиана Мендес билан музокаралар ўтказди.
"Аммофос-Максам" акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши йиғилишида "Аммофос-Максам" АЖ Бошқаруви аъзоларининг ваколат муддатларини бир йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралда қабул қилдинган “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан минерал ўғитларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган алоҳида шартлар ҳисобга олинган ҳолда биржа савдоларида амалга оширилади.
2017 йил 10 сентябр куни “Ўзкимёсчаноат” бошқаруви раиси Абдухашим Абдуллаев Ўзбекистонга ишчи ташриф буюрган «China Poly Group» (ХХР) компания вице-президенти жаноб Ванг Лин бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўтказилган учрашувда томонлар томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда «China Poly Group» компанияси ўртасида ўрнатилган узаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи юзасидан фикрлар алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиатур ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида журналистлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Жаҳон банки гуруҳининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида энергия самарадорлиги юқори технологияларни жорий этиш ва энергия тежаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида 15 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.