Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Полшанинг импорт ва экспорт билан шуғулланувчи «CENZIN» компанияси Президенти ва бош ижрочи директори Роберт Вардак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «CENZIN» компанияси томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кимё махсулотларига нафақат Полшада балки Европа, Африка ҳамда Жанубий Америка мамлакатларида ҳам қизиқиш ва талаб юқори эканлиги маълум қилинди. Қолаверса, компания саноат учун зарур бўлган техник ускуналар ва бутловчи қисмларни хорижий давлатлардан юртимизга келтириб бериш бўйича ҳам ўз таклифларини бидирди. Учрашув давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «CENZIN» компанияси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан музокаралар ўтказилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати